Франциянинг учта федерал канали Американинг Netflix ва Amazon каби гигантлари билан рақобат қилиши мумкин бўлган стриминг хизматини ишга туширишини маълум қилди. France Televisions ахборот тарқатувчиси TF1 ва М6 хусусий каналлари билан Salto номини олувчи сайтда бирлашади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Salto орқали France Televisions, М6 ва TF1 гуруҳлари жамоатчиликнинг янги истакларига юқори даражали жавоб беришни кўзламоқда.
Netflix ва Amazon каби Salto ойлик обуна асосида теледастурлар ва фильмлар таклиф қилади, обунани исталган вақтда бекор қилиш мумкин бўлади.
Янги хизматнинг айнан қачон иш бошлаши ва унинг нархи маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)