Польшанинг Бендзин шаҳрида икки йўловчи автобусининг тўқнашиб кетиши оқибатида 17 киши жабрланди. Тўқнашув шаҳар бекатларидан бирида юз берган. Бу ҳақда RMF24 хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Биринчи автобус жўнаши керак бўлган пайтда унинг орқа қисмига иккинчи автобус келиб урилган. Авария юз берган кўча ёпилган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, ҳар иккала ҳайдовчи ҳам ҳушёр бўлган.
12 киши, шу жумладан, бир нафар бола шифохонага етказилган. Болани шифохонага етказиш учун вертолёт етиб келган. Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳат олганларнинг аҳволи қониқарли.
Шифохонага ётишдан бош тортган яна беш кишига шифокорлар воқеа жойида ёрдам кўрсатган.
Изоҳ (0)