Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларида юрган Chevrolet Bolt ТV электромобили суратлари тарқалганди, деб ёзади Repost. Баъзи гуруҳларда ушбу автомобиль Ўзбекистонда йиғила бошлаши мумкинлиги ҳақида ёзишди, аммо бундай хабарлар миш-мишдан бошқа нарса бўлиб чиқмади.
GM Uzbekistan ушбу гап-сўзларга изоҳ бериб, Ўзбекистонда Chevrolet Bolt TV’нинг пайдо бўлиш сабабини тушунтирди. Маълум бўлишича, автомобиль ўзи ишлаб чиқариладиган Онтариодан ягона нусхада келтирилган. Машинани экспериментал форматда синовдан ўтказиш ва ўрганиш мақсадида олиб келишган.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзавтосаноат» раҳбари Умиджон Салимов компанияда ташкил этилган махсус гуруҳ электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш устида иш олиб бораётганини, бир ой ичида Тошкентга синов учун Chevrolet Bolt электрокари ва Хитойнинг JAC автокомпанияси томонидан ишлаб чиқарилган электромобиль келтирилишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)