Тошкент шаҳрида пиёдани уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ ахборот-мультимедиа маркази маълум қилди.
Ушбу йўл ҳаракати ҳодисаси 17 июнь куни соат 23:40 да Учтепа туманининг Катта хирмонтепа кўчасида юз берди. Оқ рангли Spark русумидаги автомобиль ҳайдовчиси ўзининг айби билан йўловчини уриб юборади. Бироқ, жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан яширинади.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ЙТҲ содир этганликда гумон қилинган, 1992 йилда туғилган С.Ш. қўлга олинди. Учтепа туман IIО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)