Нью-Йорк биржасидаги савдо сессиясида Facebook акциялари қиймати компания тарихида биринчи марта 200 АҚШ долларидан ошди. Бу ҳақда MarketWatch’га таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Facebook акциялари қиймати 2,53 фоизга ошган ва айни пайтда бир акция қоғозининг нархи 202,49 долларга тенг. 2018 йил бошидан Facebook капитали 14,3 фоизга ошди ва жами 570 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.
Март охирида Cambridge Analytica компанияси Facebook фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини олгани катта жанжални келтириб чиқарди. Натижада Facebook компаниясининг бозордаги қиймати 45 фоизга ошди.
Facebook асосчиси Марк Цукерберг март охирида 50 миллион фойдаланувчининг шахсий маълумотлари ўғирланганини тан олган. 2013 йили Буюк Британиянинг Cambridge Analytica компанияси Facebook фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини олган. Компания АҚШдаги президентлик сайловлари вақтида аҳолининг фикрини ўрганиш учун Facebook’даги маълумотлардан фойдаланган. Олинган маълумотлар асосида фойдаланувчиларнинг сиёсий қарашларидан келиб чиққан ҳолда уларга реклама хабарлари юбориб турилган.
Изоҳ (0)