Эронлик эркак самолёт йўлагида туриб тиланчилик қилди, деб ёзмоқда Daily Mail.
Воқеа Qatar Airways авиакомпаниясининг Қатардаги Доҳа шаҳридан Эроннинг Шероз шаҳрига учаётган самолётида юз берди. Эркак кутилмаганда ўзининг ўриндиғидан туриб, қўлига пластик пакет олди ва йўловчилардан пул сўрашни бошлади. Натижада кимдир унга пул узатди. Самолёт ходимларининг талабларига қарамасдан, тиланчи жойига ўтиришдан бош тортган ва йўлакда туриб тиланчилик қилишни давом этган.
Эркакнинг шахсига аниқлик киритилмаган, бироқ унинг Эрон фуқароси экани хабар қилинган.
Воқеа акс этган видео интернетда эълон қилинган, аксарият фойдаланувчилар эронлик эркакни танқид қилган. «Бу ҳазилми? У қанақа қилиб самолётга чиққан?» — дея фойдаланувчилардан бири ҳайрон бўлган. «Ким унга чипта олиб берган? Ва энг қизиғи, одамлар унга пул узатяпти», — дея бошқа фойдаланувчилар ҳам ҳайратда эканини билдирган.
Изоҳ (0)