Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида эр хотини устидан арз қилиб, 102 рақамига қўнғироқ қилди. Бу ҳақда «Зарафшон» хабар бермоқда.
Нашрнинг билдиришича, тумандаги маҳаллалардан бирида истиқомат қилувчи эр ички ишлар идорасига қўнғироқ қилиб, қатъий оҳангда ўзини ҳимоя қилишларини сўради.
Шикоятчига кўра, турмуш ўртоғи уни қаттиқ уриб, тан жароҳати етказган.
Олдинроқ ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилган бўлиб, унда қайнота ўғли билан жанжали тинмаётган келини устидан ички ишлар ходимларига нолиган эди.
Изоҳ (0)