Ўзбек ошхонасини янгича талқинда жаҳонга машҳур қилишга бел боғлаган Баҳриддин Чустий 18 июнь куни Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида ўтган «Топ-500» тадбиркорлар ҳамжамияти форумида сўзга чиқди ва келгуси режалари билан бўлишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Келажакда Нью-Йоркда «сомса фестивали», Лондонда «Тандир шоу», Фарғонада «Ҳолва фестивали» ўтказиш ниятидаман. Фестивальлар сайёҳлар оқимининг кўпайиши ва табиийки, тадбиркорликнинг ривожланишига катта ҳисса қўшади», — дейди Баҳриддин Чустий.
Изоҳ (0)