17 июнь куни Уйчи туманида яшовчи, Наманган туманида жойлашган қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси I.Э. «Бўстон» маҳалласи ҳудудида талончиликка дуч келди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Номаълум шахс унинг пуллари ва Nokia мобил телефонини олиб, воқеа жойидан қочиб кетди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Уйчи туманида яшовчи, коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси М.Э. содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди.
Изоҳ (0)