Туркия жануби-шарқидаги Ширноқ провинциясида мамлакатда тақиқланган Курдистон ишчи партияси аъзолари томонидан уюштирилган портлаш оқибатида икки нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, уч нафари яраланди. Бу ҳақда Туркия Қуролли кучлари хабарига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«19 июнь куни Ширноқ шаҳри чекка қисмида Курдистон ишчи партияси террорчилик ташкилоти аъзолари томонидан ўрнатилган қўлбола қурилманинг портлаши оқибатида икки нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, уч нафари яраланди», — дейилади хабарда.
Туркияда 2015 йилнинг июлида Курдистон ишчи партияси билан қуролли можаронинг янгиланиши оқибатида курд исёнчиларининг ҳужуми оқибатида минг нафар ҳарбий ва полициячи, шунингдек 500 га яқин фуқаро ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)