Кот-д’Ивуарнинг йирик шаҳри Абижанда кучли ёмғирлар оқибатида келиб чиққан сув тошқини 15 кишини ҳаётдан олиб кетди. 100 дан ортиқ одам қутқарилган. Бу ҳақда ички ишлар вазирлигига таяниб, Fraternite Matin маҳаллий газетаси хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Абижанда кучли жала 18 июнь, душанбадан 19 июнга ўтар кечаси ёғди. Маҳаллий дарёларда кўтарилган сув тўсиқларни суриб юбориб, бир нечта биноларга зарар етказди.
Дастлабки маълумотларга кўра, сув тошқини оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, 115 нафар маҳаллий аҳоли хавфсиз бошпаналарга етказилган.
Маҳаллий ҳукумат бир нечта тиббий пунктларни ташкил этган. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.
Изоҳ (0)