Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Испания қиролининг куёви, малика Кристинанинг эри Иньянки Ундаргарин 18 июнь, душанба куни Авила провинциясидаги қамоқхонага келди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Хабар берилишича, Ундангарин 17 июнь куни кечқурун Женевадан Мадридга етиб келган. У Швейцарияда рафиқаси ва тўрт нафар боласи билан журналистлардан яшириниш учун ўтган ҳафтанинг якунини ўтказган.

Испаниянинг Пальма шаҳри суди 13 июнь куни Ундаргаринга ўз ихтиёри билан мамлакатнинг ихтиёрий қамоқхонасига келиши учун беш кун муҳлат берган.

Аввалроқ Испания суди уни коррупция билан боғлиқ ишда айбдор деб топган ва беш йилу ўн ойга қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар