Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд шаҳридаги хусусий туғуруқхонада сунъий аборт йўли билан туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланиб келингани аниқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетасига таяниб, UzNews маълум қилди.

Фото: UzNews

Фото: UzNews

Шифохона ходимлари чақалоқларни сохта ҳужжатлар билан 500 дан 2000 долларгача бўлган нархларда фарзандсиз оилаларга пуллаган.

Сотилмай қолган гўдаклар нобуд қилинган. Чақалоқларнинг жонсиз таналари эса тиббий чиқиндиларни ёқишга мўлжалланган муфел печида ёқиб юборилган.

Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судида туғуруқхона маъмурияти ҳамда ходимларига ҳукм ўқилиб, шифохонанинг бош шифокори Нигора Солихонова 13 йил ва 2 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Озодликдан маҳрум этилиш кўринишидаги жазо туғуруқхонанинг бошқа ходимларига нисбатан ҳам қўлланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия президентлигига номзод Дўғу Перинчек сайловда ғалаба қозонса, мамлакатни НАТОдан чиқаришга ваъда берди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 март куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Спорт
Криштиану Роналду терма жамоалар миқёсида иккита тарихий рекорд қайд этди