14 июнь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи уй бекаси Л.З. ИИБга мурожаат қилиб, катта суммадаги маблағи ноқонуний ечиб олинганини маълум қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Аризачига кўра, шу йил 11 июнь куни номаълум шахс Click тармоғи орқали унинг номига «Ипотека» банкидан очилган пластик карточкаси ҳисобидан 20.179.800 сўм ечиб олган.
Ҳозирда ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)