АҚШ ва халқаро антитеррор коалицияси авиацияси Суриянинг Дайр-аз-Зор вилояти Абу Камол шаҳрига ҳужум қилмагани маълум бўлди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот хизмати ходими, денгиз қўшинлари майори Адриан-Рэнкин-Гэллоуэйнинг 17 июнь якшанба куни берган маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Биз Абу Камолда ҳаво ҳужумини амалга оширмадик», — дея майор Адриан-Рэнкин-Гэллоуэй вазиятга ойдинлик киритган.
Суриянинг SANA ахборот агентлиги Абу Камол шаҳридан жануби-шарқда жойлашган қўшинларга коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари ҳужум қилганини хабар қилган. Агентлик маълумотларига қараганда, ҳужум оқибатда ҳалок бўлган ва жабр кўрганлар бор.
2018 йилнинг бошидан АҚШ ва унинг иттифоқчилари амалга оширган ҳаво ҳужумлари оқибатида Дайр-аз-Зор, Хасеке ва Ракка вилоятларида ўнлаб сурияликлар ҳалок бўлган ва яраланган. Сурия ҳукумати бир неча бор коалициянинг ҳаводан ҳужумларини тўхтатишини талаб қилиб БМТ хавфсизлик кенгашига мурожаат қилган.
Изоҳ (0)