Бугун, 17 июнь санасида Россияда ўтаётган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатининг 1-тури давом эттирилади.
Куннинг дастлабки ўйини «E» гуруҳидан ўрин олган Коста-Рика ва Сербия терма жамоалари ўртасида кечади. Беллашув 17:00 да бошланиши белгиланган. Учрашувни Маланг Диедхиу бошчилигидаги сенегаллик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Шунингдек, аввал хабар берилганидек, мазкур ўйинда ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифов Жаҳон Чемпионатлари тарихида биринчи марта ўзбекистонлик комиссар сифатида ишлайди.
Жамоалар учрашувни қуйидаги таркибда бошлайдиган бўлди.
Жаҳон Чемпионати
«E» гуруҳи, 1-тур беллашувлари
17 июнь, якшанба
Коста-Рика — Сербия 17:00
Коста-Рика: Навас, Акоста, Гонсалес, Дуарте, Гамбоа, Кальво, Борхес, Гусман, Руис, Венегас, Уренья.Сербия: Стойкович, Д. Тошич, Иванович, Миленкович, Коларов, Матич, Милинкович-Савич, Миливоевич, Тадич, Ляич, Митрович.
Изоҳ (0)