Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи С.Х. исмли аёл ИИБга фирибгарликка дуч келгани юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фото: Delfi

Фото: Delfi

Шу йилнинг 9 июнь куни номаълум аёл унинг уйига келиб, ўзини банк ходими деб таништиради ва 30 фоизлик чегирма билан дам олиш масканига йўлланма олиб беришини айтиб, ундан 1400 доллар олади. Доллар ўрнига 8 дона қалбаки 200 евро солинган конвертни бериб, бир неча кундан кейин пулларни банк орқали миллий сўмга алмаштириб беришини айтиб, воқеа жойидан кетади.

«Ҳурматли фуқаролар, ўз хорижий валютангизни банкларнинг валюта айрибошлаш шохобчалари орқали алмаштиринг. Агарда сиз ва яқинларингиз олдига ана шундай шахслар келиб, пулларингизни миллий валютага алмаштириб беришини айтса, билингки, улар фирибгардир. Бундай ҳолда дарҳол ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимлари ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг», дейилади ИИВ хабарида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи