АҚШнинг Флорида штатида тимсоҳ аэродромнинг учиш йўлагига чиқиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Йўлда ҳайвоннинг борлиги сабабли самолётлардан бири беш дақиқа ўз жойида қолишга мажбур бўлган.
Бошқа бир самолётдаги йўловчилар хавфли ҳайвонни тасвирга олган, ойна орқали тимсоҳни томоша қилишни эса учувчи тавсия қилган.
Ҳайвон секинлик билан йўлакни кесиб ўтган ва яқинда жойлашган сув ҳавзасига йўл олган.
Изоҳ (0)