Шимолий ва Жанубий Корея вакиллари икки мамлакат мудофаа бошқармалари музокараларида ҳарбий алоқанинг шарқий ва ғарбий линияларини тўлиқ тиклашга келишиб олди. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Бундан ташқари, Сеул ва Пхеньян Сариқ денгизда қуролли ҳодисаларнинг олдини олиш ҳақидаги 2004 йилги келишувни бажаришга келишганлигини маълум қилди.
Томонлар, шунингдек, Пханмунжом пункти атрофидаги қўшма хавфсизлик зонасидан ҳарбийларни олиб чиқиб кетиш ҳақида фикр алмашди.
Изоҳ (0)