Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 15 июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18—20 даража илиқ, кундузи 30—32 даража иссиқ бўлади, деб ёзмоқда ЎзА.
Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
Қорақалпог‘истон ва Хоразмда кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда кечаси 18—23 даража илиқ, кундузи 31—36даража иссиқ бўлади.
Тошкент вилоятида кечаси 17—22 даража илиқ, кундузи 29—34 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда кечаси 17—22 даража илиқ, кундузи 29—34 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда кечаси 19—24 даража илиқ, кундузи 31—36 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада кечаси 18—23, кундузи 25—30 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда кечаси 10—15, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Республика бўйлаб 7—12 метр тезликда шамол эсади.
Изоҳ (0)