Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси, бунёдкорлик ишлари, ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишиш мақсадида 12 июнь куни Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Президент навбатдаги ташрифи давомида янги лойиҳалар билан танишиши, тадбиркор ва инвесторлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашиши кўзда тутилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинади.
Изоҳ (0)