Россия Ички ишлар вазирлиги сайтида Россия фуқаролигини олиш масалалари бўйича онлайн хизмат ташкил қилинди, деб хабар беради Sputnik.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ирина Волкнинг сўзларига кўра, ушбу хизмат Россия президенти топшириғига асосан Россия фуқаролигини олиш билан боғлиқ бўлган масалалари тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида ташкил этилди.
Шунингдек, сайтда «Россия Федерацияси фуқаролиги масалалари» махсус бўлим яратилди. Ушбу бўлимда аризаларни кўриб чиқиш тартиби ва ҳужжатлар шакллари бўйича керакли маълумотлар жойлаштирилди.
«Россия фуқаролиги олиш бўйича қийнчиликлар юзага келган ҳолатларда бевосита тўғридан-тўғри Россия ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармасига мурожаат қилиш мақсадида бу онлайн-хизмат ишга туширилди. ‘Россия Федерацияси фуқароси бўлмоқчиман’ деб номланган баннери ИИВ саҳифасида мавжуд. Барча мурожаатлар тармоқ мутахассислари томонидан Россия қонунчилигида белгиланган муддатлар ичида ўрганиб чиқилади», — деб таъкидлади Ирина Волк.
Изоҳ (0)