КХДР раҳбари Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш учун Сингапурга етиб келди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Таъкидланишича, унинг ташрифидан сўнг Сингапурда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда. Саммит тадбирлари ўтадиган ҳудудлар полиция томонидан қўриқланмоқда. Улар орасида Сентоса оролидаги «Капелла» меҳмонхонаси, шунингдек, давлат раҳбарлари яшайдиган «Шангри-Ла» ва «Сент-Режис» меҳмонхоналари бор.
Маълум бўлишича, Ким Чен Ин ва унинг қуршовидагиларни Сингапурга олиб келиш учун тўртта самолёт талаб қилинган. Улардан биринчиси — Air China авиакомпаниясининг Airbus A330 самолётида мамлакат делегацияси аъзолари ва қўриқчиларнинг бир қисми келган. Ўша компанияга қарашли Boeing 747 да Шимолий Корея етакчисининг ўзи келган. Шимолий Кореянинг Air Koryo авиакомпаниясига тегишли Ил-76 транспорт самолётида Ким Чен Иннинг зирҳланган Mercedes машинаси олиб келинган. Сингапурга охирги қўнган Ил-62 эса захира борти деб тахмин қилинмоқда.
Ким Чен Ин ва Дональд Трамп учрашуви 12 июнь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)