Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас G7 саммити коммюникесини имзолашдан бош тортган АҚШ президенти Дональд Трампнинг Twitter’даги охирги фикрларига жавобан Европа унга қарши бирлашиб, ўз манфаатларини ҳимоя қилиши лозимлигини билдирди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Олдинроқ Трамп коммюникени имзолашдан бош тортгани ва бу жиддий шовшувга сабаб бўлгани билдирилган эди.
Бунга Канада бош вазири Жастин Трюдонинг матбуот анжуманидаги баёнотлари сабаб бўлгани билдирилмоқда.
«Жастиннинг матбуот анжуманидаги адолатсиз даъволари, шунингдек, Канада АҚШ фермерлари, ишчилари ва компанияларига нисбатан катта тарифлар белгилаётгани, автомобилларга тарифлар туфайли бозорларимиз тўлиб кетганидан келиб чиқиб, вакилларимизга коммюникени тасдиқламасликни тайинладим», — дея ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
«Битта твит жуда кўп ишончли барбод қилиши мумкин, — деб ёзди бунга жавобан Хайко Маас. — Евроиттифоқ бирлашиши муҳим. Бирлашган Европа — ‘Америка ҳар нарсадан устун’ (шиорига) жавоб».
Изоҳ (0)