Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида муқаддам судланиб, жазони ўтаб чиққан шахслар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Ҳозирда туман ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турувчи муқаддам судланган шахслар 1711 нафарни ташкил қилиб, 120 нафари маъмурий назорат остига олинган. Уларнинг ҳар бири билан эса ички ишлар бўлимлари ва туман прокуратураси ходимлари томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда.

Ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида жорий йил жазо муддатини ўтаб чиққан фуқароларнинг 40 нафари ҳудуддаги жамоат ишларига жалб этилди. Муқаддам судланганларга берилаётган бу каби имкониятлар улар орасида қайта жиноят содир этилишини олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. 

Ярмаркада 100 дан ортиқ корхона ва ташкилотлардан иш берувчи корхоналарнинг вакиллари иштирок этди. Тадбир доирасида китоблар кўргазмаси ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури ҳам намойиш қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар