Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бухоро вилояти ИИБга Олот тумани Пахтакор МФЙда икки фуқаро мурожаат қилиб, уларга тегишли эшаклар бир кечада яширин равишда ўғирлаб кетилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё» га хабар бермоқда.

 

Фото: «Zamin.uz»

Фото: «Zamin.uz»

Аризага асосан олиб борилган суриштирув ишлари давомида, Олот туманида яшовчи фуқаролар Соҳиб Мавлонов ҳамда Феруз Тангриевлар (исм-шарифлари ўзгартирилган) ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, бундан ташқари, вояга етмаган Ш.С.нинг вояга етмаганлигини билган ҳолда уни ўғрилик жиноятини содир қилишга жалб қилиб, Олот туман «Пахтакор» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Р.Б.нинг молхонаси олдига боғланган баҳоси 200 000 сўмлик бир бош эшагини яширин равишда ўғирлаб олиб, воқеа жойидан яширинган.

Бундан ташқари, улар ўзларининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, шу куни соат тахминан 00:10 ларда ўзаро жиноий тил бириктириб, фуқаро Ғ.К.нинг ҳам молхонаси олдига боғланган бир бош эшагини ўғирлаб кетганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан суруштирув ҳаракатлари олиб борилиб, айбланувчилар ўз айбига иқрор бўлган.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169- моддаси (ўғрилик) ва бошқа тегишли моддалар билан айб элон қилиниб, жиноят иши судга топширилди. Суд жараёнида судланувчиларнинг ушбу жиноий ҳаракатлари тўлиқ ўз тасдиғини топди ва тегишли моддалар билан айбланиб, суд ҳукми элон қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар