Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Pew тадқиқотлар маркази томонидан ўтказилган янги сўров америкаликларнинг атиги 40 фоизи ҳозироқ ёки келажакда космосга учишга тайёр эрканини кўрсатган. Уларнинг атиги 18 фоизи одамни Марсга жўнатишни хоҳлайди. Сўров иштирокчиларининг аксарияти NASA’ни қўллаб-қувватлайди ҳамда космосни ўрганиш ва ўзлаштириш АҚШ учун устувор йўналиш, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Жорий йилнинг июль ойида АҚШнинг аэрокосмик агентлиги бўлган NASA 60 ёшга тўлади. Шу вақт ичида америкалик муҳандислар ва олимлар космосга юзлаб астронавтларни жўнатишга, кўплаб сунъий йўлдош ва сайёралараро зондларни учиришга муваффақ бўлган. Уларнинг кўплари Марсни ва Қуёш тизимидаги бошқа сайёраларни ўрганишда давом этмоқда.

Сўров натижаларига кўра, АҚШ аҳолисининг 72 фоизи космосда етакчилик мамлакатнинг устувор йўналишларидан бўлиб қолади, деб ҳисоблайди, тахминан учдан икки қисми эса бу вазифани NASA иштирокида бажариш мумкинлигига ишонади. Сўров иштирокчиларининг учдан бир қисмигина SpaceX ва бошқа хусусий компаниялар космосни давлат иштирокисиз ўзлаштира олади, деб санайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар