Қорақалпоқ давлат университети кимё-технология кафедраси мудири Maxсет Айимбетов кимё-технология факультетининг нефть ва газни қайта ишлаш технологияси йўналиши талабаларини дарслардан озод қилдириб, ўзининг Нукус туманидаги «Шортанбай танги» фермер хўжалигида дала ишларига жалб қилганлиги ҳақида ОАВда хабарлар тарқалганди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Мазкур ҳолатни ўрганиш натижасида аниқланишича, ҳақиқатдан ҳам Қорақалпоқ давлат университети кимё-технология кафедраси мудири М.Айимбетов талабаларни ёрдам бериш учун фермер хўжалигига олиб борган ва шу куннинг ўзида соат 10:30 атрофида факультет деканатининг кўрсатмасига асосан уларни қайтариб олиб келган.
У қилган ишидан пушаймон эканлигини билдирди.
Вазирликка кўра, Қорақалпоқ давлат университети кимё-технология кафедраси мудири М.Айимбетов ҳамда кимё-технология факультети декани Р.Курбаниязовлар 2 июнь куни эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.