Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 4 июнь куни икки кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни Юнусобод туманида яшовчи М.Ш. ВАЗ-2106 русумли машинасини Фарғона йўли кўчасида жойлашган Makro супермаркети олдида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Жиззах шаҳрида яшаган Н.М. бошқарувидаги Matiz билан тўқнашув содир этди.
Ҳодиса оқибатида ВАЗ-2106 йўловчиси Р.Ш. жароҳат олиб, воқеа жойида, Matiz ҳайдовчиси Н.М. касалхонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмди.
Шунингдек, ВАЗ-2106 ҳайдовчиси М.Ш. ва унинг 3 нафар йўловчиси жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди.
Изоҳ (0)