Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон халқига гуманитар ёрдам тариқасида 3 минг тоннадан ортиқ буғдой етказди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Гуманитар ёрдамнинг тақдим этилиши 5 июнь куни Ҳайратонда бўлиб ўтди. Қўшни мамлакатга Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев раҳбарлигидаги делегация борди.
Миллионлаб афғонистонликлар олти ойдан сўнг очарчиликка дучор бўлиши мумкин. БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бюллетенида қайд қилинишича, бунга қурғоқчилик сабаб бўлиши мумкин. Оч оилаларга ёрдам ажратиш учун камида 115 миллион доллар зарур, дейилади ҳужжатда.
Афғонистондаги 34 вилоятнинг учдан бир қисми ўтган йил охиридан буён қор ва ёмғир йўқлиги боис жиддий зарар кўрди.
Изоҳ (0)