Нигер жануби-шарқида худкуш террорчилар томонидан амалга оширилган терактлар оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди ва қирққа яқин одам жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳужумлар Нигерия чегарасидаги Диффа вилоятининг шу номли маъмурий марказида амалга оширилди. Уч террорчи, шу жумладан, икки аёл, шаҳардаги мадраса яқинида ўзларини навбатма-навбат портлатиб юборди.
Ҳозирда шаҳардаги мактаб ва бозорлар ёпиқлигича қолмоқда, кўчаларда хавфсизлик отрядлари патруль ўтказмоқда.
Изоҳ (0)