Дубайдаги Тамвеэль минорасида яшовчи оилалар 2 июнь, шанба куни яқин орада жойлашган қурилиш майдонида меҳнат қилаётган 400 дан ортиқ ишчига «Рамазон халталари»ни улашди, деб ёзади UAE Inside.
Тамвеэль минорасида яшовчи 45 нафар катта-кичик фуқаро бир неча кун аввал йиғилиб, эски футболкалардан халталар тикди, уларга сув, шарбат, сут, қуритилган хурмо ва тез бузилмайдиган бошқа озиқ-овқатларни солиб, хайрия сифатида тарқатди.
Тамвеэль минорасида яшовчи оилалар 2012 йилда улар истиқомат қиладиган бинонинг бир қисми ёниб кетганидан кейин бирлашиб, шундай ташаббусларни уюштириб туради.
Изоҳ (0)