БМТ бош котибининг инсон хавфсизлиги масалалари бўйича махсус маслаҳатчиси Юкио Такасу икки халқаро тадбирда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда, БМТ тараққиёт дастурига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
БМТ вакили «Атроф муҳит муҳофазаси ва барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликни мустакамлаш» мавзуидаги Марказий Осиё халқаро экологик форумида (5−8 июнь) ҳамда «Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича қўшма ҳаракатлар: янги ёндашувлар, инновацион ечимлар, инвестициялар» (8 июнь) мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этади.
Ташриф доирасида, шунингдек, Юкио Такасу 7 июнь куни Оролбўйи минтақасига сафар уюштиради ва у ерда экологик вазият билан танишади, шунингдек, маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилади.
Изоҳ (0)