Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

GM Uzbekistan АЖ Болаларни ҳимоя қилиш муносабати билан Асака автомобиль заводида ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун ижтимоий хайрия тадбири ташкил этди. Бу ҳақда GM Uzbekistan Жамоатчилик билан алоқалар хизмати «Дарё» га хабар берди.

Фото: GM Uzbekistan Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Фото: GM Uzbekistan Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

«Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги Болалар шаҳарчасининг тарбияланувчилари учун ўтказилган тадбирдан кўзланган асосий мақсад болаларни Ўзбекистоннинг энг йирик корхоналаридан бири бўлган заводдаги автомобиль ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита таништириш ва бу орқали уларнинг келгусида билим олишга бўлган иштиёқини оширишдан иборат бўлди.

Бугунги кунда Асака автомобиль заводида Болалар шаҳарчасининг собиқ тарбияланувчилари фаолият юритаётганига гувоҳ бўлган болажонларнинг бу ерда ишлашга бўлган иштиёқини янада оширди», — дейилади хабарда.

Фото: GM Uzbekistan Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Фото: GM Uzbekistan Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Завод раҳбарияти болаларни байрам билан табриклаб, уларнинг келажакда юксак билим чўққиларини забт этиб, келгусида ўзларининг қаторларида кўришдан мамнун бўлишларини изҳор этди.

Тадбир сўнггида заводнинг кичик меҳмонлари учун байрамона дастурхон ҳамда театр томошаси ташкил этилиб, эсдалик совғалари топширилди. Тадбир болажонларга кўтаринки кайфият улашди.

Фото: GM Uzbekistan Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Фото: GM Uzbekistan Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон конларида захира камайиб бораётгани ортидан табиий газ қазиб чиқариш режаси бажарилмаяпти
Дунё
Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида чегарада жанжал содир бўлди
Маҳаллий
Нукусда -16,2 даража совуқ қайд этилди