Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чехия президенти Милош Земан 6 июнь куни Андрей Бабишни иккинчи марта республика бош вазири лавозимига тайинлайди, деб ёзади EADaily.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Бу ҳақда Чехия етакчиси 31 май куни икки сиёсатчининг учрашувидан сўнг маълум қилди. Шунингдек, музокаралар якунига кўра, АНО ҳаракати етакчиси лавозимга тайинлангандан сўнг вазирлар маҳкамасини шакллаштириш учун бир муддат олишини билдирган. Унинг сўзларига қараганда, янги ҳукуматга ишонч билдириш бўйича овоз бериш 10 июлдан 17 июлга қадар бўлиб ўтиши мумкин.

Чехия президенти охирги кунлар давомида социал демократларнинг партия ичидаги референдуми натижаларидан қатъий назар Бабишни бош вазир этиб тайинлаши ҳақида бир неча марта маълум қилган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди
Маслаҳатлар
Трикотаж кийимларга зарар етказмасдан қандай ювиш мумкин?
Маҳаллий
Навоийда 454 нафар фуқаронинг банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди