Арабистон яриморолида кузатилаётган «Мекуну» циклони туфайли Руб-ал-Хали қумли чўлида кўллар вужудга келган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Руб-ал-Хали — яриморолдаги энг йирик қумли чўл. Сайёрада ҳам Руб-ал-Хали энг йирик қумли чўллардан бири ҳисобланади.
Араб тилидан таржима қилганда Руб-ал-Хали «бўш тўртлик» деган маънони билдиради. Чўл 4 та мамлакат — Саудия Арабистони, Яман, Уммон ва БАА ҳудудида жойлашган. Руб-ал-Хали дунёдаги энг қуруқ ва энг иссиқ чўллардан бири саналади.
Руб-ал-Хали чўлида кўлларнинг вужудга келиши — сўнгги 20 йил ичида кузатилмаган камёб ҳолат.
Энг кўп ёғингарчилик уч ҳудудга тўғри келган — Ал-Хархир, Таблотен ва Умм ал-Мелх. Бу ерга келган экстремал туризмга қизиқувчилар ёмғирлар туфайли вужудга келган кўлларнинг расмларини интернетга жойлаган.
Аввалроқ, «Мекуну» циклони туфайли Уммон ва Яманда энг камида 13 кишининг ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.
الربع الخالي بعد إعصار ماكونو..
— Matar مطر الأحمدي (@Matar_Alahmadi) May 28, 2018
الربع المليان! pic.twitter.com/IQZoeUCwx0
Изоҳ (0)