Навоий вилоятининг Томди туманида 29 май куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи Д.Б. ва унинг ҳамкасби Учқудуқ туманида яшаган Б.Б. ўртасида ўзаро жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Иш жойида юзга келган жанжал оқибатида Д.Б. ҳамкасби Б.Б.нинг бошига темир жисм билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган. Б.Б. воқеа жойида вафот этган.
Кўрилган чоралар натижасида Д.Б. ушланган.
Изоҳ (0)