Huawei компанияси дунёда биринчи бўлиб эгилувчан смарфон яратиш режаси ҳақида маълум қилди. Хабар берилишича, компания бу мақсад учун эрканлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган BOE Technology компанияси билан бирлашган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
BOE Technology Хитойдаги эгилувчан OLED-дисплейлар ишлаб чиқарувчи биринчи рақамли компания саналади. У 2017 йилда бу турдаги дисплейларни ишлаб чиқаришни бошлаган.
Маълумотларга кўра, BOE Technology саккиз дюймли OLED панеллар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Huawei улардан ўзининг эгиладиган смартфонларида фойдаланишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)