АҚШнинг Федерал қидирув бюроси ходимлари компьютерларни ва бошқа тармоқ қурилмаларини VPNFilter номли хавфли вирусдан ҳимоя қилиш йўлини топди. Бу ҳақда «ТВЗвезда» хабар берди.
Уларнинг фикрича, биринчи навбатда қарилмани қайта юклаш зарур. Бу қандайдир вақтга тармоқни вируслардан холи қилади.
Қўшимча қилинишича, ўз вақтида дастурий таъминотни янгилаш, масофадан киришни тақиқлаш ва уни мураккаб пароль билан ҳимоялаш жуда муҳим ҳисобланади.
Бу чоралар фойдаланувчилар ҳужумлардан тўлиқ ҳимоя қилмаса ҳам, уларни аниқлаш ва бартараф этишда ёрдам бериши мумкин.
Қайд этилишича, VPNFilter янги вируси нафақат компьютерлар учун хавфли, балки интернетга улана оладиган барча қурилмаларга кириши мумкин. Бир неча кун ичида вирус дунёнинг 54 та мамлакатида 500 мингдан ортиқ қурилмани зарарлади.
Унинг тарқалишида Fancy Bear хакерлик гуруҳи гумон қилинмоқда. Ғарб бу гуруҳни Россия билан алоқада асоссиз равишда айбламоқда.
Изоҳ (0)