28 май куни Фарғона шаҳрида номаълум шахс Бозорбоши кўчасида яшовчи И.А. бошқарувидаги Spark русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, Фаровонлик кўчасига етиб келганида ҳайдовчи И.А.нинг ўнг қўл кафт ва бўйин қисмига пичоқ билан уриб тан жароҳати етказиб, уни автомашинадан тушириб юбориб, автомашинани номаълум томонга ҳайдаб қочган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи И.А. касалхонага ётқизилган.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Сайилгоҳ кўчасида яшовчи 6-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси Ж.Т. содир этганлиги аниқланди.
Ж.Т. автомашинани Фарғона шаҳрида ҳайдаб кетаётганида ушланган.
Изоҳ (0)