«Реал Мадрид» Европа Чемпионлар Лигасидаги навбатдаги ғалабасини мухлислари билан бирга нишонлади. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Жамоа анъанасига кўра Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли совринини олиб юрган ҳолда автобуснинг тепа қисмида, Мадридни айланиб нишонлади.Футболчилар Чемпионлар Лигаси совринини ўзлари билан Пласа де Сибелес майдонига олиб чиқиб мухлислар билан хурсандчилик қилди.
Совринни мухлислар қаршисига жамоа сардорлари Серхио Рамос ҳамда Марсело олиб чиқди. Эслатиб ўтамиз, «Реал Мадрид» 26 май куни ЕЧЛнинг 2017/18 йилги мавсуми финалида «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, кетма-кет 3-маротаба, ўз тарихида эса 13-бор чемпионликка эришди.
Изоҳ (0)