Грецияда чақмоқ чақишидан кейин шаҳарлараро автобус ёниб кетди. Бу ҳақда E-evros.grпорталига таяниб, «РБК» хабар берди.
Автобус мамлакат шимоли-шарқидаги Александропулис шаҳридан Орестиас шаҳрига бориш учун йўлга чиққан. Чақмоқ чақишидан кейин ҳайдовчи барча йўловчиларни зудлик билан автобусдан чиқарган. Натижада ҳеч ким жабр кўрмаган.
Автобус бутунлай ёниб кетган. Оловни ўчиришда ёнғин хавфсизлиги хизматининг 18 та ходими қатнашди ва 6 хил техник воситадан фойдаланилган.
Изоҳ (0)