28–30 май кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Россияда бўлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
У «Примаков ўқувлари» анъанавий халқаро форумида иштирок этади ҳамда нутқ сўзлайди.
Шунингдек, Москва шаҳрида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилиши кутилмоқда.
«Примаков ўқувлари» — халқаро иқтисодиёт, халқаро сиёсат экспертлари, дипломат ва сиёсатчилар иштирокида ўтадиган йирик халқаро форум бўлиб, ҳар йилик Москва шаҳрида ўтказилади. 2015 йилдан буён ўтказилиб келинадиган тадбирда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама этилади.
Изоҳ (0)