АҚШ президенти Дональд Трамп 100 йил аввал оқ танли аёл билан саёҳат қилгани учун судланган афроамерикалик боксчи Жек Жонсонни афв этди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
«Мен буни тўғри қадам деб ҳисоблайман. Тарихимизда юз берган хатоларни тўғрилаш ва ҳақиқий афсонавий чемпионга ҳурмат кўрсатишимиз керак», — дея таъкидлаган Трамп Оқ Уйда бўлиб ўтган маросимда. Маросимда Жонсонни афв этишнинг ташаббускорларидан бири бўлган Сильвестр Сталлоне ҳам иштирок этган.
Трампнинг қайд этишича, Жонсонга чиқарилган ҳукм «кўп томонлама адолатсиз ирқий камситиш» бўлган.
Изоҳ (0)