Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкентда ҳоким вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан пиёдалар светофорларини тескари саноқ таймерига эга светофорларга алмаштириш лойиҳаси бошланди, деб ёзади «Газета.uz». Илк олтита светофор 24 май куни пойтахт марказидаги Зарафшон ва Матбуотчилар кўчалари кесишмасига ўрнатилди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Янги светофорлар йўлларни пиёдалар учун қулайроқ ва хавфсизроқ қилиш мақсадида, биринчи навбатда пиёдаларнинг катта оқими кузатиладиган жойларга, шунингдек, кўчаларнинг тирбанд ва хавфли қисмларига ўрнатилади.

Светофорлар биринчи навбатда алмаштириладиган жойлар рўйхати тузилган, у тўлдириб борилади. Биринчи босқичда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ёруғлик диодли светофорларни сотиб олиш режалаштирилмоқда. Автомобильлар учун таймерли светофорларни ўрнатиш режалаштирилмаяпти.

Яқин кунларда қуйидаги кўчаларда светофорлар алмаштирилади:

  1. Мустақиллик (Дархондаги пиёдалар ўтиш жойи);
  2. Мирзо Улуғбек — Мусаввирлар;
  3. Паркент (Паркент бозори қаршисидаги иккита пиёдалар ўтиш жойи);
  4. Афросиёб кўчаси («Мовий гумбазлар» хиёбони ёнидаги пиёдалар ўтиш жойи);
  5. Шота Руставели — Минглар;
  6. Шота Руставели (Аския бозори ва Муқимий оралиғига);
  7. Муқимий кўчаси (173-мактаб);
  8. Муқимий кўчаси («Спорт товарлари» чорраҳаси);
  9. Мойқўрғон — Бинкат (АҚШ элчихонаси яқинида).

Изоҳ
Асосий янгиликлар