Ўзбекистон ва Taтaристон ўртасидаги товар айланмаси 2017 йилда 80 фоиз ўсиб, 92 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда Taтaристон президенти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».
Россияда ўз ишини бошлаган Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Taтaристон республикаси Тошкент вилояти билан келишувга эришди. Битим ушбу республика етакчиси Рустам Минниханов ва Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов томонидан имзоланди.
Ҳужжатда савдо-иқтисодий, илмий-техник ва ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорлик қилиш назарда тутилган.
Изоҳ (0)