20 май куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида мактаб ўқитувчиси Н.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, жорий йил январь ойида номаълум шахс унинг мобил телефонига қўнғироқ қилиб, алдаганлигини билдирди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У ўзини Навоий вилоятида яшовчи Азиз Умидов деб таништириб, ҳозирда Наманган вилояти, Поп туманидаги ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган турмуш ўртоғи Р.Р.ни муддатидан олдин озодликка чиқариб беришини, бунинг эвазига 2800 долларни йўловчи такси орқали Бухоро шаҳрига юборишини айтади.
Шундан сўнг Н.Ш. ҳайдовчи орқали пулни бериб юборади. Номаълум шахс эса берган ваъдасини бажармайди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни ҳозирда Бухоро вилояти ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган Ж.Т. содир этганлиги аниқланди.
Изоҳ (0)