Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкентдаги «Хўжа Аҳрор Валий» жоме масжидида 25 май куни жума намозидан сўнг имом-хатиб жамоатдан бир оила ҳақида алоҳида дуо қилишни сўради, дея хабар бермоқда «Xabar.uz».

Маълум бўлишича, 16 йил фарзанд кутган бу оила куни кеча бирданига уч ўғил фарзандлик бўлган. Imoм-хатибнинг маълум қилишича, чақалоқларга Муҳаммадаъло, Муҳаммадали ва Муҳаммадамин деб исм берилган. Айтишларича, эгизакларнинг кенжаси бироз нимжонроқ туғилган.

Куни кеча бўлган воқеани эшитиб, Яратганнинг марҳамати кенглигига яна бир карра иймон келтирамиз. Бир юртдошимиз оиласи билан 16 йил фарзанд кутибди. Шунча йиллик илтижолар ижобати билан аҳли аёли бирданига уч ўғилни дунёга келтирибди. Уларга Муҳаммадаъло, Муҳаммадали, Муҳаммадамин деб исм қўйибди.

Бизнинг олдимизга келганига сабаб — мана шу фарзандларининг ҳақига дуо қилиб қўйишимизни сўради. Фарзандларнинг кичкинаси — Муҳаммадамин нимжонроқ туғилгани боис алоҳида даволаниш курсини ўтаётган экан. Ота-онага ҳар бир фарзанд жондан азиз-да!

Шу кичкина Муҳаммадамин учун жамоатимиздан алоҳида дуо сўради. Дуо қиламиз, шу учала ўғил бир-бирларини етаклаб улғайишсин ва элига, юртига, динига хизмат қиладиган азамат йигитлар бўлиб вояга етишсин.

Тошкентдаги «Хожа Аҳрор Валий» масжиди имом-хатибининг жамоатга мурожаатидан

Изоҳ
Асосий янгиликлар