Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Франция Мудофаа вазирлиги Ташқи хавфсизлик бош бошқармасининг тўрт нафар ходими жосусликда айбланмоқда. Бу ҳақда Le Monde нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

Маълумотларга кўра, Ташқи хавфсизлик бошқармаси ходимлари Хитой ҳукуматининг манфаатлари учун хизмат қилган. Айбловчи томоннинг таъкидлашича, улар Ташқи разведка хизматининг ишларига оид маълумотларни Пекинга тақдим этиб турган.

Айбланувчилар ўтган йилнинг декабрида ўтказилган тергов вақтида қўлга олинган. 22 декабрь куни икки нафар жосусга, шунингдек, улардан бирининг рафиқасига айблов эълон қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар