2018 йилнинг уч ойи мобайнида Самарқанд вилоятида жиноятлар сони камайди. Бу ҳақида Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг 51-сессиясида маълум қилинди, дея «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Самарқанд вилоятида 2018 йилнинг дастлабки уч ойида 91 киши ўз жонига қасд қилган. Уларнинг 45 нафари аёллар ва 46 нафари эркаклар. Ўз жонига қасд қилганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 тага кўпайган.
Ўз жонига қасд қилганларнинг 50 нафари вафот этган.
Ўлим билан боғлиқ 43 та (ўтган йили 33 та) йўл транспорт ҳодисаси қайд этилган.
Бундан ташқари Самарқанд вилоятида 883 та оиланинг муаммоларини яраштирув комиссиялари кўриб чиқди. 668 та оиланинг низоларига барҳам берилди. 338 та ёш оиланинг ажралиб кетишининг олди олинди.
Изоҳ (0)